3.8 РЕЛЬСЛАРНИ БИР БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ ТУФАЙЛИ КЕЛИБ ЧИҚҚАН НУҚСОНЛАР

Mualliflar

  • Абдуалиев Элёрбек Бегалиевич, Мирханова Мавжуда Михайиловна, Умаралиев Шохжахон Мухаммадрўзи ўғли

Abstrak

Ушбу мақолада тезюрар ва юқори тезликдаги темир йўл тармоғини жорий сақлаш ва улоқсиз темир йўл тармоғидаги уланган рельсларда хосил бўлган дефектлар ва рельсларни синиш келиб чиқиш кўриб чиқилган.

Ҳозирги кунда юртимизда тезюрар ва юқори тезликдаги темир йўл тармоғини жорий сақлаш, уларда замонавий темир йўл устки қурилмаларидан фойдаланиш натижасида темир йўлда юк ва йўловчи ташиш имконияти сезиларли даражада ошмоқда. Бу каби темир йўл тармоқларида улоқсиз рельслардан фойдаланилади. Улоқсиз йўл – бу темир йўлларнинг жаҳон амалиётида энг ривожланиб бораётган ва кенг тарқалган йўлнинг устки конструксиясидир [1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14,15,16,17,18]. Бундай йўл турли эксплуатация жараёнида тоннаж ҳажми тўпланиши билан релсларда турли хил шикастлар, деформациялар, чарчоқ дефектлари ҳам тўпланиб боради, бунинг натижасида уларнинг ишончлилиги камаяди, тез–тез ишдан чиқишлар содир бўлади ва поездлар тезлигини камайтириш ёки умуман йўл ҳаракатини тўхтатишга тўғри келади. Мамлакатда эксплуатация қилинган релсларнинг ўртача 94% ли ресурси звено йўлида 600 млн т бруттони, улоқсиз йўлларда эса – 700 млн т бруттони ташкил етади. Ҳар йили йўлдан 120 минг дефектланган ва ўта дефектланган релслар олиб ташланади, улардан 50 мингтаси ўтадефектлилари. Ҳар йили поездлар остида 50-100 яқин релслар синиб кетади. Дефектоскоп билан текшириш вақтида қолиб кетган ўтадефектли релслар сони 25-50 етади[19.20].

Ҳозирги вақтда тезюрар ва юқори тезликдаги поездлар ҳаракатланувчи Тошкент-Самарқанд участкасида поездлар ҳаракатланишини яхшилаш ва рельсларда нуқсонларни камайтириш мақсадида, улоқли рельcларни бир бирига пайвандлаш йўли билан улоқсиз рельсларга (плетларга)  айлантирилмоқда. Бу ўз навбатида тезюрар ва юқори тезлик участкаларида поездлар ҳаракатини сезиларли даражада яхшилабгина қолмай пайвандланган чокларда нуқсонлар юзага келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Nashr qilingan

2024-09-05

##submission.howToCite##

##plugins.generic.recommendByAuthor.heading##