3.3 ЕР ПОЛОТНОСИНИ ГЕОТЕКСТИЛ МАТЕЛИАЛЛАР ЁРДАМИДА КУЧАЙТИРИШ

Authors

  • Абдуалиев Элёрбек Бегалиевич, Мирханова Мавжуда Михайиловна, Ембергенов Авезмурат Бекмуратович

Abstract

Мақолада илмий жихатдан йўлнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш билан боғлиқ масалага эътибор қаратилган. Шунингдек ер полотносини даврий мустаҳкамлаш билан боғлиқ. Кўтарма ва ўймаларнинг ёнбағирларини мустаҳкамлаш учун геосинтетиканинг ҳар хил турларидан геотекстилинлар, геоматлар, геокомпозицион материаллардан тайёрланган дренаж ариқларидан фойдаланилади. Темир йўлларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш учун, айниқса, транспорт ҳажмини ошириш, шошилинч юкларини ва поезд тезлигини ошириш шароитида оптимал технологияларни қўллаш лозимлиги кўрсатилган.

Ер полотноси – бу темир йўл конструкциясининг асосий элементларидан бири бўлган, грунтдан ишлаб чиқилган инженерлик иншоотдир. Ер полотносида темир йўлнинг устки қурилмаси жойлашади, ва у трасса бўйлаб ер юзасини текислаб, йўлнинг тарҳ ва профил бўйича зарурий параметрларини шакллантирилишини таъминлайди. Ер полотноси темир йўлнинг юк кўтарувчи конструкцияси бўлиб, у йўл устки қурилмасининг статик юкланишлари ва ҳаракатланувчи составнинг динамик юкланишларини   қабул қилиши, ҳамда   асосга эластик равишда узатиши керак. Шунинг учун, унинг ишончлилигига  линиянинг ўтказувчанлик қобилиятини белгилаб берувчи поездларнинг техник тезликлари ва ҳаракатланувчи составнинг максимал рухсат этиладиган статик юкланиши каби асосий эксплуатацион параметрлар боғлиқ.

  Ер полотносининг ўзига хос томонлари шундан иборатки, у табиий шароитларга жуда ҳам боғлиқ бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгарувчан ва хусусиятлари бир хил бўлмаган грунтдан барпо этилади.

Ер полотносини бўйлама ўқига перпендикуляр теккислик қирқими ер полотносини кўндаланг профили дейилади. Кўндаланг профиллар ишлатиш шартлари бўйича намунавий ва индивидуал профилларга ажратилади [1.2.3.4.5.6.7.8.9.10].

Йўл устки қурилмаси жойлашган ва ҳаракатланувчи состав таъсирлари узатиладиган ер полотносининг устки юзаси асосий майдонча дейилади ва унинг бош элементи деб ҳисобланади. Ёнбағир (қияликлар) деб, табиий грунт массивини чегараловчи сунъий йўллар билан ҳосил қилинган грунтнинг қия юзалари (кўтарма ва  қазилма қияликлари)га айтилади. Асосий майдонча билан қияликларни туташиш чизиғи йўл қирраси (бровка) деб номланади [11.12.13.14.15.16].

Харакат таркибидан тушувчи кучлар ер полотносининг кўндаланг кесимида қуйидагича кўриш акс этади.

Published

05-09-2024

How to Cite

Абдуалиев Элёрбек Бегалиевич, Мирханова Мавжуда Михайиловна, Ембергенов Авезмурат Бекмуратович. (2024). 3.3 ЕР ПОЛОТНОСИНИ ГЕОТЕКСТИЛ МАТЕЛИАЛЛАР ЁРДАМИДА КУЧАЙТИРИШ . MOON SHINE SCIENTIFIC JOURNAL, 1(3), 11–15. Retrieved from https://shine-aebgroup.uz/index.php/current/article/view/118